Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
13 Апрель
7285Алишер Файзуллаев Бухоро вилояти Шофиркон туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Шофиркон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жамшид Шаропов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига Алишер Файзуллаев ушбу туман ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Алишер Файзуллаев Давлат солиқ қўмитаси Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.