Шоҳжаҳон Эргашевнинг пичоқлангани маълум бўлди (видео)

Спорт

image

Жорий йилнинг 26 ноябрь тонгида Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун жанг қилган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев жанг олдидан жуда жиддий жароҳати бўлганлигини айтди. 

Маълум бўлишича, Эргашев апрель ойида Россияда нотаниш кимсалар томонидан пичоқлаб кетилган. 

“Пичоқланганим оқибатида жангда оёғим шишиб кетди ва 2-раунддан кейин ўзимни бошқара олмай қолдим. Асосийси ҳозир соғлиғим яхши. Ҳали ҳаммасини ўз ўрнига қайтараман”, дейди Эргашев видеода.

Эргашевга кўра, унга тиқилган пичоқнинг узунлиги 7 сантиметр бўлган. 

Таъкидлаш жоиз, Эргашев Матиасга қарши жангда фаолиятидаги 1-мағлубиятини қабул қилиб олди. Шу вақтга қадар у профбоксда 23 та ғалаба қайд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев бокс Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг