Шоҳжаҳон Эргашев ва яна икки ўзбекистонлик боксчи бугун рингга кўтарилади

Спорт 12659
image

Россиянинг Красногорск шаҳридаги “Vegas City Hall” аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев беларуслик Дмитрий Мишюлага қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг саккиз раунд қилиб белгиланди.

Бу Шоҳжаҳон Эргашевнинг 19-жанги бўлади. Бугунгача ўзбекистонлик боксчи 18 та жнг ўтказиб, уларнинг 16 тасида рақибини нокаутга учратиш эвазига ғалаба қозонган.

Шунингдек, Красногорксдаги бокс кечасида яна икки нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ҳам рейтинг жангларида иштирок этади. Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) фаолият олиб бораётган Мирзакамол Неъматов ўзининг иккинчи жангини россиялик Алишер Ашуровга қарши ўтказса, профессионал рингга учинчи маротаба кўтарилаётган Алишер Шодиев россиялик Муҳаммадризо Муталибовга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, жанглар Тошкент вақти билан 16 ноябрь куни 23:30 да бошланиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 660
Рейтинг: 3
t
×