Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик ҳарбий айбини тан олмоқчи

Олам

image

Ўтган йили Шимолий Кореяга қочиб ўтган АҚШ армиясининг иккинчи даражали оддий аскари Трэвис Кинг 14 та айбловдан бештаси, жумладан, қочиш, буйруққа бўйсунмаслик ва сержантга ҳужум қилиш каби айбларни тан олишга тайёр. Бу ҳақда унинг адвокати Фрэнк Розенблатга таяниб, CNN хабар берди. 

Адвокатнинг сўзларига кўра, айбни тан олиш тўғрисидаги келишув шартлари бўйича бошқа айбловлар, жумладан, болалар порнографиясини тайёрлашга ундаш ва уни сақлаш каби айбловлар олиб ташланади. 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ҳарбий суд мажлисида Кинг ўз айбини тан олади ва “нима қилганини тушунтиради”. Шундан сўнг унга ҳукм ўқилиши зарур.

Маълумот учун, Тревис Кинг ўтган йил июль ойида Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи демаркация чизиғини кесиб ўтиб, Шимолий Кореяга қочиб кетган. У Жанубий Кореядаги Америка ҳарбий базаларидан бирида хизмат қилган ва у ерда бир неча марта интизомий жазога тортилган. 

У қочиб кетганидан сўнг, Америка ҳукумати Швеция воситачилигида унинг қайтиши борасида музокараларни бошлади. КХДР расмийлари уни сентябрь ойи охирида АҚШга экстрадиция қилишга рози бўлди. Кинг Техасдаги Форт Блисс ҳарбий базаси яқинидаги қамоқхонада сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шимолий кореялик ҳарбий Жанубий Кореяга қочиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг