Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учирди

Олам

image

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.

“Mainichi Shinbun” газетасининг Япония Мудофаа вазирлиги берган маълумотларга таяниб ёзишича, КХДР кейинчалик яна иккинчи ракетани ҳам учирган. Вазирлик ракетанинг қайси йўналишда учганига аниқлик киритмаган.

Кейинчалик маълум бўлишича, иккала ракета ҳам Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.

Жанубий Корея штаб бошлиқлари ҳам иккинчи ракета ҳақида хабар берган. Ҳар иккала қисқа масофали ракеталар ҳам маҳаллий вақт билан соат 11:43 ва 11:53 оралиғида Пхеньян ташқарисидаги Сунан ҳудудидан учирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 сентябрь куни Шимолий Корея Сариқ денгизга бир нечта қанотли ракеталарни учирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея Япон денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг