Шимолий Корея ва Эрон хакерликда сунъий интеллектдан фойдаланяпти – Microsoft
Олам
−
15 Февраль
4399АҚШдаги технология гиганти Microsoft ўзи ишлаб чиққан генератив сунъий интеллект (AI)дан хакерликда фойдаланган ёки фойдаланишга уринган давлатларни эълон қилди. Бу ҳақда “Тhе Guardian” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, асосан Эрон ва Шимолий Корея “тажовузкор кибер операция”ларни амалга ошириш учун генератив сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаган.
Хусусан, Шимолий Кореянинг “Kimsuky” номи билан танилган кибер-жосуслик гуруҳи хорижий ахборот марказларини тадқиқ қилиш ва “fishing”да қўлланилиши мумкин бўлган контент яратишда AI’дан фойдаланган.
Эрон инқилобий гвардияси ахборот марказининг ҳимоясини янада мустаҳкамлаш, дастурий таъминотдаги хатоларни бартараф этиш ва ҳатто тармоқни бузиб киришдан қандай қочиш мумкинлигини ўрганиш учун ҳам турли моделлардан фойдаланган.
Россия ва Хитой эса нисбатан камроқ фойдаланиш даражасини кўрсатган.
Маълум бўлишича, киберхавфсизлик бўйича фирмалар узоқ вақтдан бери мудофаа соҳасида, асосан, тармоқлардаги аномал хатти-ҳаракатларни аниқлаш учун AI’дан фойдаланган. Шу билан бирга, жиноятчилар ва тажовузкор хакерлар ҳам сунъий интеллектдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг энг нуфузли адабий мукофоти – "Акутагава"нинг 17-ғолиби Рие Кудан ўз романини ёзишда chatGPT’дан фойдаланганини тан олганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси