Шимолий Корея ўз мақсадларига эришиш учун ядро қуролидан фойдаланишдан ҳам тап тортмайди – Юн Сок Ёль
Олам
−
21 Август 2023
5638Шимолий Корея ўз мақсадларига эришиш учун ядро қуролидан фойдаланишга ҳам бориши мумкин. Бундай фикрни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида билдирди.
“Ўйлайманки, Шимолий Корея ўз ҳарбий мақсадларига эришиш учун барча имкониятларни ишга солади ва ядровий қуролдан фойдаланишдан бош тортмайди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Япониянинг “Kyodo” агентлиги.
Жанубий Корея Президенти КХДР томонидан таҳдид кучайиши фонида Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланишини урғулаган.
Юн Сок Ёль АҚШга сафарини якунлади ва у ерда АҚШ Президенти Жо Байден ва Япония Бош вазири Фумио Кисида билан уч томонлама музокаралар ўтказди.
Шунингдек, Вашингтонда АҚШ ва Япония раҳбарлари билан алоҳида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 август куни АҚШ Президенти Жо Байден, Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Вашингтон яқинидаги Кемп Девиддаги қароргоҳда саммит ўтказганди. Унда асосий масала Россия, Хитой ва Шимолий Кореяга қарши кураш бўлди.
LiveБарчаси