Шимолий Корея Сариқ денгизга қанотли ракеталар учирди

Олам

image

Шимолий Корея Сариқ денгизга бир нечта қанотли ракеталарни учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари хабар берди.

Учириш кеча, 2 сентябрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:00 атрофида бўлиб ўтган. Ракеталарнинг характеристикалари берилмаган. 

Шундан сўнг, Жанубий Корея ҳарбийлари АҚШ билан яқин ҳамкорликда тўлиқ ҳушёрликни сақлаб туришини билдирган.

Пхеньян учиришга ҳозирча изоҳ бермаган.

“Yonhap” агентлигининг қайд этишича, учиришлар Жанубий Корея ва АҚШнинг Ulchi Freedom Shield қўшма машғулотларидан бир неча кун ўтиб амалга оширилган. Пхеньян уларни босқинга тайёргарлик сифатида баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси денгиз флоти кемасига ўтириб, денгиздан учириладиган стратегик қанотли ракетани учириш машқларини кўздан кечирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея Сариқ денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг