Шимолий Корея денгиздаги стратегик қанотли ракеталарини синовдан ўтказди

Олам

image
Ким Чен Ин “сирли қурол”ини намойиш қилди north_east

Ким Чен Ин “сирли қурол”ини намойиш қилди

Кеча, 28 октябрь куни Шимолий Корея сувларида денгиздан қуруқликка стратегик қанотли ракеталарни синовдан ўтказиш амалга оширилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Учиришни партия вакиллари ва ҳарбий раҳбарият кузатиб борди. Хусусан, улар орасида Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комиссияси раисининг ўринбосари, партия марказий қўмитаси котиби Пак Чон Чхон, партия марказий қўмитаси аъзоси, партия марказий қўмитаси департаменти директорининг биринчи ўринбосари Ким Чон Сик ва КХДР ракета бош бошқармаси бошлиғи Чан Чхан Ха, КХДР қурол-яроғ ва ҳарбий-денгиз техникаси департаменти қўмондони ўринбосари бор эди.

Ҳисоботда айтилишича, вертикал равишда учириладиган ракеталар кемада учириладиган миссиялар учун ўзгартирилиб, Ғарбий денгиз (Шимолий Корея Сариқ денгиз деб атайди) узра маълум траектория бўйлаб 7800 сониядан кўпроқ вақт давомида учиб ўтган ва нишонга тегган. Ракета парвозда икки соатдан кўпроқ вақт сарфлаган.

Партия марказий қўмитаси котиби Пак Чон Чхон “мамлакат ядро қуролли кучларининг амалийлигини таъминлашдаги муваффақиятлар”ни таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореянинг аввалги синовларида жорий йилнинг 22 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Унда иккита янги гипертовушли самолёт муваффақиятли учирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР Пак Чон Чхон стратегик қурол қанотли ракеталар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг