Ким Чен Ин “сирли қурол”ини намойиш қилди
Олам
−
11 Октябрь 11682 2 дақиқа
Кеча, 10 октябрь куни Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) меҳнаткашлар партияси тузилишининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда янги “Хвасон-20” номли қитъалараро баллистик ракетани тақдим этди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Хвасон-20” қиталараро баллистик ракетаси мамлакатнинг “энг қудратли ядро қуроли намунаси” сифатида таърифланган.
“Майдонда “Хвасон-20” қитъалараро баллистик ракетаси – КХДРнинг энг кучли ядро стратегик тизими – пайдо бўлганида, томошабинларнинг қувончи энг юқори даражага чиқди”, дейилади хабарда.
Тантанали тадбирда Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам иштирок этган.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин “Хвасон-20” ракетасининг янги авлод қитъалараро баллистик ракеталари учун мўлжалланган қаттиқ ёқилғили двигатель синовлари натижалари билан танишган.
Сентябрь ойида КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатда “махфий қурол” яратилганини маълум қилган эди. Ўшанда Жанубий Корея экспертлари бу “махфий қурол” деб “Хвасон-20” ёки унинг модификациясини, шунингдек, бир нечта ядровий каллакка эга қитъалараро баллистик ракеталарни, гипертовушли ракеталарни ёки атом сувости кемаларини назарда тутган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун ўз флотини жадал ривожлантириш зарурлигини айтганди.