Шифокорлар Шоҳжаҳон Эргашевга спорт билан шуғулланишни тақиқлаган...ми?
Интервью
−
28 Февраль 2019
11134Ижтимоий тармоқларда профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга шифокорлар спорт билан шуғулланишни тақиқлагани, у бошидан операция қилингани ҳақида хабар тарқалди. Эргашев бу гапларга ойдинлик киритди.
“Ҳа, ўз вақтида шундай бўлган. Аммо, бугунги кунга келиб барчаси жойига тушган. Бу бўйича шифокорлар билан мунтазам гаплашиб тураман. Соғлиқ билан боғлиқ муаммо йўқ”, дейди Эргашев.
Боксчи ўзи ҳақида тарқалаётган гапларга тўхталаркан, бундай миш-мишларни ёйилишига блогерлар сабабчи бўлаётганини айтди.
“Биласизми, ҳозир халққа нотўғри маълумот берадиган, ижтимоий тармоқларда асоссиз хабарларни тарқатадиган блогерлар кўпайиб кетган. Бундай ҳолатларга нисбатан салбий фикрдаман. Инсон ҳақида тўғри маълумотлар бериш лозим. Улар ўз манфаатини ўйлаб, биз спортчиларнинг меҳнатини йўққа чиқармаслиги лозим. Мақсадимиз ватанимиз байроғини юқорига кўтаришдир ва биз айни пайтда ушбу бурчимизни бажаряпмиз. Мен ҳам юртимизнинг нуфузини ошириш учун озгина бўлсада ўз ҳиссамни қўшишни истайман”.
Суҳбат давомида Шоҳжаҳон Эргашев келгуси жангига ҳам тўхталди ва янги мураббий билан ишлаётганини қайд этди.
“Ҳозирда янги мураббий, афсонавий Мэнни Пакьяо билан ишлаган Фредди Роуч билан ҳамкорлик қила бошладим. Энди осон жанглар бўлмайди. Фақат кучли боксчиларга қарши рингга кўтариламан. Бунинг учун кўпроқ машғулотлар олиб боришим керак. Мураббийни ўзгартиришдан мақсад? Спортчи доимо юксакликка, юқори натижалар сари интилиши лозим. Ўйлайманки, янги мураббий билан бунданда яхшироқ натижага эриша оламан. Тўғри, бунда энг аввало боксчининг ўзига кўп нарса боғлиқ. Бироқ, мураббий спортчига тўғри йўналиш бериб туриши лозим”, дейди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь