Шифокорлар дардини Бош вазир ўринбосарига айтиши мумкин бўлади
Жамият
−
20 Июль 2020
7189Шифокорлар Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб ўтилди.
Шифокорлар коронавирусга қарши қурашиш бўйича тўлов масаласида ёки фаолиятларига доир дуч келадиган қандайдир муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаевга мурожаат қилишига шароит яратиш таклиф қилинди.
Беҳзод Мусаев мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб, тез орада алоҳида телефон линияси очилиши ва янги рақам барчага эълон қилинишини маълум қилди.
"Бугун алоҳида телефон линясини очамиз. Унга тиббиёт ходимлари маош ва шунга ўхшаш муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади", деди Мусаев.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда шифокорлар ваъда қилинган қўшимча тўловларни ололмаётгани ва шароитлар ёмонлиги ҳақида кўплаб хабарлар, видеолар тарқалганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15