Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар яна 3 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 14 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 216 нафарга кўпайиб, 47 836 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 

•    192 нафари Тошкент шаҳрида, 
•    17 нафари Андижон вилоятида, 
•    7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 171 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида 6 нафардан, Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 44 375 (+373) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 065 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг