Шифохонадаги даҳшатли ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
13:34 710 1 дақиқа
Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида ёнғин чиқиши оқибатида камида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, “Reuters” хабар берди.
\Қайд этилишича, ёнғин бугун, 26 август куни соат тахминан 07:00 да “Pakistan Institute of Medical Sciences” (PIMS) шифохонасининг она ва бола саломатлиги бўлимида юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга кондиционер тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Ёнғин вақтида бўлимда 16 нафар янги туғилган чақалоқ бўлган. Улардан фақат бир нафари қутқарилган. Шу билан бирга, Geo TV телеканали ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етганини хабар қилган. Ҳодиса жойи ўраб олинган, шифохона ташқарисида тез ёрдам машиналари саф тортган.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеа юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни буюрган. Унинг идораси баёнотида ёнғин учун масъул шахслар аниқланиши ва уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши кераклиги билдирилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса Покистонда сўнгги йилларда содир бўлган энг кўп ҳалокатли шифохона ёнғинларидан бири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жазоир пойтахти яқинидаги болалар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлиб, яна 19 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси