Шерзод Қудбиевга махсус унвон берилди
Жамият
−
14 Май 2020
12915Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Шерзод Давлатович Қудбиевга “Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси” махсус унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз, Шерзод Қудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шерзод Қудбиев 2019 йил август ойи охирида Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
Қудбиев 2007−2010-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (вазирликнинг аввалги номланиши)да турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Шунингдек, 2012−2015-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.
2015 йилдан 2018 йилнинг апрель ойигача, яъни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлгунига қадар Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган. 2019 йил августигача эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлган.
LiveБарчаси