“Шериф” дарвозабони “Реал” билан ўйинда тарихий натижа қайд этди
Спорт
−
29 Сентябрь 2021
3909Кеча, 28 сентябрь куни “Шериф” жамоасининг 28 ёшли грециялик дарвозабони Георгиос Атанаcиадис UEFA Чемпионлар Лигаси 2-турининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.
Гап шундаки, у “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”га қарши кечган ўйинда 11 та сейв амалга оширган. Мусобақа тарихи давомида бошқа ҳеч қайси дарвозабон бу ишни уддалай олмаган.
Бундан аввалги энг яхши кўрсаткич, ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев ва “Милан” собиқ посбони Дидага тегишли эди. Ҳар иккиси “қаймоқранглилар”га қарши баҳсда 8 та аниқ зарбани бартараф эта олган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Шериф” ўртасидаги баҳс 1:2 ҳисобида молдоваликларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев дастлабки голга муаллифлик қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь