Шерали Жўраевнинг биринчи аёли бор гапни айтди

Интервью

Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Шерали Жўраевнинг биринчи қонуний аёли Хурсан ая Тошпўлатова бугун, 28 апрель куни QALAMPIR.UZ’га интервью бериб, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ҳақиқий ўғли эканини айтди.

“Шерали Жўраев билан 1973 йилда “ЗАГС”дан ўтиб, турмуш қурганмиз. 1988 йилгача, 16 йил бирга яшадик, аммо фарзанд кўрмадик. Фарзандсизлик туфайли ажрашдик. Ботиржон Шерали Жўраевнинг ўғли эканини билардим. Мендан буни яширишган бўлса-да, буни билиб, сезиб юрардим. Ботиржон ҳам келиб, ўйнаб юрарди”, дейди Хурсан ая.

Ботир Қодировнинг сўзларига кўра, болалигида отаси уни Хурсан аянинг олдига олиб борган ва унинг ўғли эканини айтиб, таништирган. Хурсан ая ҳам бу гапларни тасдиқлади.

“Мен фарзанди эканига 100 фоиз ишонаман. Ўхшайди ҳам. Шу пайтгача тан олиб келган. Онаси, опалари – ҳаммаси тан оларди. Ўша пайтда ишонганмиз, ҳозир ҳам ишонамиз. Кеча Шоҳжаҳон келганда ҳам айтдим, ака-ука бўлиб яшанглар, яхшимас бундай қилиб юрганингиз, ўтганларнинг руҳини ҳам тинч қўйинглар, деб насиҳат қилдим”, дейди Ботир Қодировнинг ўгай онаси.

Шерали Жўраевнинг биринчи аёлининг саволларимизга берган жавобини батафсил QALAMPIR.UZ’нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерали Жўраев Ботир Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг