Шайхонтоҳурда хонадон ёниб кетди

3-саҳифа 7752
image

Кеча, 1 декабрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Ёнғин соат 22:18 да туманнинг Жарариқ кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида юз берган. Ёнғинни ўчириш учун 4 та махсус техника соат 22:26 да воқеа жойига етиб борган. 22:55 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 200-250 кв.м майдони зарарланган. Бирламчи маълумотларга кўра жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 286
Рейтинг: 3.1
t
×