Шайхонтоҳурда 9 ёшли қиз ЙТҲда ҳалок бўлди
Жамият
−
13 Июль 2019
5870Бугун, 13 июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида оқибати ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Шайхонтоҳур туманининг Кўксарой кўчасида соат 11:30 да 58 ёшли Ҳусниддин Х. Captiva автомобилида пиёдани уриб юборган. 9 ёшли М. йўлнинг ҳаракат қисмига кутилмаганда чиқиб келган. Ҳайдовчи ҳам тўхташга улгурмаган.
ЙТҲ натижасида қизалоқ олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ибн Сино-1 массивида яшовчилар билан суҳбатлашиб, болаларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга ўргатиш кераклигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь