Шайхонтоҳур ва Сергелида 800 га яқин бемор учун стационар ҳозирланяпти
Жамият
−
25 Июль 2020
7707Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида COVID-19 билан хасталанган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Хусусан, Шайхонтоҳур туманининг “Ёшлик” спорт мажмуасида коронавирус ташхиси қўйилган беморларни даволаш учун махсус стационар ташкил қилинмоқда.
Ҳозирда мажмуанинг 3 та залини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу маскан 520 нафар беморларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун мажмуа ИВЛ ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.
Шунингдек, 150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ҳам ётоқхона тайёрланади.
Шунингдек, Сергели туманининг 2-болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда.
Бу ерда тиббиёт ходимлари учун бинонинг ҳовлисида махсус палаткалар қурилмоқда.Айни пайтда масканни энг зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.
Ҳар икки масканда ҳам шифохоналардек, шароитни яратмш учун мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари билан иш олиб борилмоқда. Ушбу янги қувватлар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.
LiveБарчаси