Шавкат Раҳмонов Рўзибоевнинг собиқ рақибининг устидан кулди
Спорт
−
31 Май
20522Қозоғистонлик аралаш яккакураш жангчиси Шавкат Раҳмонов америкалик Хоакин Баклини масхара қилди.
Бакли Раҳмоновни потенциал рақиб сифатида тилга олди. Хоакин Сент-Луисдаги турнирда ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев устидан ғалаба қозонганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чақирди. Бироз вақт ўтгач эса Хоакин бразилиялик Гилберт Бёрнсга чақирув ташлади.
“Мен сенинг Конор жанг қилмоқчи эканлигингни эшитиб, сени ақлдан озган деб ўйладим, тўғриси бу сафар сен ҳақиқатдан ҳам ўзингдан кетиб қолдинг”, дейди Раҳмонов.
2023 йилнинг 16 декабрида Раҳмонов UFC 296 мусобақасида америкалик Стивен Томпсонни бўғиш орқали мағлуб этди. Қозоғистонлик спортчининг ММА бўйича рекорди ҳозирда 18:0 ни ташкил этади. 30 ёшли Бакли эса ММАда 25 та жанг ўтказиб, 19 та ғалабага эришган, 6 та баҳсда эса имкониятни бой берган.
LiveБарчаси