Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи нега қолдирилди? Сўз Илҳом Неъматовга

Жамият 7626
image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг февраль ойида Россияга амалга ошириши белгилангану аммо ёз ойларига кўчирилган ташрифи хусусида сўз очди. 

“Бу жуда муҳим ташриф ва ушбу масалада охирги вақтларда жуда кўп оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилинди. Мен буларнинг барчасини ўқиб чиқдим. Ўзингиз биласизки, олий даражадаги учрашувлар олдиндан музокара қилинади, кейин алоҳида келишилади. Мен шуни аниқ айтаманки, агар сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан 16 январь куни ўтган учрашувини кузатган бўлсангиз, у ерда имзоланадиган ҳужжатларни тайёрлаш нуқтайи назаридан ташрифни июнь ойининг иккинчи ярмига кўчирилгани айтилган эди”. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5 февраль куни Россияга ташрифи ҳақидага расмий маълумот 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Ташқи ишлар вазири Илҳом Неъматовнинг РИА Новости агентлигида эълон қилинган интервьюсида берилган эди. Орадан кўп ўтмай, ташриф июнь ойига кўчирилгани айтиб чиқилди. Бу эса АҚШ Давлат котибининг Майкл Помпеонинг 3 февраль куни Ўзбекистонга амалга оширган ташрифидан кейин юз берди деган тахминларни уйғотди. Аслида эса ташриф январь ойининг ўрталаридаёқ кўчирилган эди. 

Илҳом Неъматов сўзида давом этаркан, олий даражадаги ташрифларни амалга оширишдаги уч муҳим жиҳатга эътибора қаратди. 

“Ташрифни амалга ошириш учун жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилади. 

Биринчидан, кун тартиби ишлаб чиқилади. Унда қайси масалалар муҳокама қилинади? Булар ҳақида ўзаро келишиб олиниши керак. 

Иккинчидан ташриф давомида қандай ҳужжатлар имзоланади?  Бу жуда катта вақт ва жиддий эътиборни талаб этади. 

Учинчидан, қандай тадбирлар ўтказилади? 

Шунинг учун ҳам ташриф муддати ўзгартирилди. Бу ҳақда ёзаётганлар эса Президентимизнинг Сергей Лавров билан учрашувдаги мулоқотга эътибор бермаяпти. У ерда аниқ айтилганки, ташрифга жиддий таёргарлик кўрилаётгани сабаб ташриф июнь ойига кўчирилди”, дейди Илҳом Неъматов. 

 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бошқа санага қолдирилганига қуйидагича муносабат билдирган эди: 

"5 февралда бўлиши режада бўлмаган, шу боис, ташриф кечиктирилиши ҳақида ҳам гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу нотўғри маълумот".

Қамариддин Шайхов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
t
×