Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман – Сафоев президент сайлови ҳақида

Жамият 7494
image
-

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан бошқа муносиб номзод йўқ деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Сафоевга кўра, ушбу сайловлар орқали халқ ўтган йилларда амалга оширилган ислоҳотларга баҳо беради.

“Шунинг учун ҳам улар жуда муҳим. Бошқа томондан, сайловлар умуман бошқа шароитда бўлиб ўтиши тушунарли: бугун бошқача Ўзбекистон, бошқача фуқаролик жамияти, бошқача оммавий ахборот воситалари, бошқача очиқлик даражаси. Тайёргарликларга ҳам, сайловларнинг ўтказилишига ҳам қатъий баҳо берилади, дейди сенатор.

Унинг таъкидлашича, яқинлашаётган сайловларда энг муҳим икки вазифа бор. Улардан бири ички муҳитга, иккинчиси ташқига алоқадор.

“Биринчиси — халқ сайловлар ҳаққоний ва адолатли ўтганини, ўзи хоҳлаган номзод сайланганини кўриши керак. Иккинчиси Ўзбекистон имижи учун жуда муҳим — халқаро ҳамжамият, ЕХҲТ (Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти) ва бошқалар ушбу сайловларни ҳаққоний ва адолатли деб тан олиши. Бу максимал равишда бошқача даражадаги тайёргарликларни талаб қилади”, дея ўз қарашини изоҳлади сенатор.

Содиқ Сафоевнинг сайловдаги номзод ҳақида фикрини билдирар экан, Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаётганини очиқ айтган. У амалдаги давлат раҳбарини ислоҳотлар локомотиви дея тарифлаган.

“Очиқчасига айтишим мумкин, мен Шавкат Миромонович Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман. Бу инсон ислоҳотларни бошлади, уларнинг локомотиви, ғоялар генератори. Менимча, унга кейинги муддатга янги мандат бериш Ўзбекистон келажаги учун ҳаётий аҳамиятга эга”, деб ҳисоблайди у.

Ўз навбатида, сенатор сайловлар муваффақиятли ўтиши учун альтернатив номзод ва дастурлар ҳам бўлиши муҳимлигини таъкидлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 219
Рейтинг: 2.9
t
×