Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади
Жамият
−
26 Декабрь 2020
17703Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қонунда қуйидаги асосий кўрсаткичлар белгиланмоқда:
- 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 5,1 фоизни ташкил қилган ҳолда 688,9 трлн. сўмга етиши прогноз қилинмоқда;
- Коронавирус пандемияси давом этаётган бир пайтда фуқароларимизни ижтимоий қўллаб қувватлашни давом эттириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида, 2021 йил учун Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари баланси кутилаёталаётган ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиз миқдорида тақчиллик билан шакллантирилган;
- Бунда, Давлат бюджети даромадлари 147,2 трлн. сўм, харажатлари эса Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 165,8 трлн. сўм миқдорида;
- Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 26,2 трлн. сўм миқдорида, харажатлари эса 40,7 трлн. сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Давлат мақсадли жамғармаларининг тақчиллиги Давлат бюджетидан трансфертлар ажратиш орқали қопланиши кўзда тутилган.
Хусусан, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси даромадлари 23,5 трлн. сўм, харажатлари 36,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда Давлат бюджетидан 14,7 трлн. сўм миқдорида трансферт ажратилиши режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тушумлари 5,3 трлн. сўмни харажатлари эса 13,4 трлн. сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тақчиллиги жамғарманинг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб Давлат бюджетининг қамровини ошириш ҳамда тўлиқлигини таъминлаш мақсадида, Ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига амалга оширилиши режалаштирилаётган 12,1 трлн. сўм миқдоридаги харажатлар Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилган.
Хабарга кўра, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
Давлат дастурларининг режалаштирилган давлат харажатлари билан уйғунлигини таъминлаш, жамоатчилик ва Парламент назоратини кучайтириш мақсадида, Қонун лойиҳасида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари (вазирлик ва идоралар) учун Давлат дастурлари учун ажратилаётган маблағларни алоҳида қаторларда кўрсатилган.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, фискал қоидаларни тадбиқ этиш бўйича халқаро тажриба ўрганилганда. Фискал қоидаларни тадбиқ этган 96 та давлатдан 76 тасида давлат қарзининг максимал қиймати белгиланган бўлиб, 45 та мамлакат давлат қарзининг максимал қийматини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоиз этиб белгиланган.
Маълум қилинишича, халқаро валюта жамғармаси кўмагида Фискал қоидаларни тадбиқ этиш йўриқномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг узоқ муддат учун ҳамда йиллик максимал меъёрини ўрнатиш бўйича амалга оширилган таҳлил, давлат қарзининг динамикаси ва структурасидан ҳамда бошқа мамлакатларда давлат қарзига чегарани қонуний белгилаш тажрибасидан келиб чиқиб, Халқаро валюта жамғармаси томонидан давлат қарзининг максимал меъёрий чегарасини ЯИМга нисбатан 60 фоиз миқдорида белгилаш мақсадга мувофиқлиги билдирилган.
Шу сабабли, 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида Давлат бюджети барқарорлигини ва ташқи қарзни белгиланаётган юқори чегараси 60 фоиз этиб белгиланган.
Қонун лойиҳасида бюджет ижросининг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот чорагининг якунларига кўра, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш мажбурияти юклатилган.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчилар кесимида ўз расмий веб-сайтларига ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай, жойлаштиради:
- Давлат молиявий назорати органлари молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни, ҳар чорак якунларига кўра эса назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтларига;
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотларни биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимида ўз расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтларига.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориши белгилаб қўйилган.
LiveБарчаси