Айрим тадбиркорларга тўлаган солиғининг бир қисми қайтариб берилади
Жамият
−
08 Ноябрь
28592024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига – бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади. Бу 7 ноябрдаги ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик Низомда белгиланган.
2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:
- 60 фоиз ва ундан юқори бўлганда – бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
- 60 фоиздан кам бўлганда – бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли экани қайд этилган.
Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
- ҳисобот даврида солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;
- ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси