Шавкат Мирзиёев уч кун Ўзбекистонда бўлмайди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун бугун, 13 июнь куни Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетади. 

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисининг кун тартибидан устувор йўналишларда, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш кўзда тутилган.

Саммит якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, шунингдек, ташкилот доирасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, ҳудудлараро алоқаларни, рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги саммитдан сўнг, 15 июнь куни  Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбек шаҳрига жўнаб кетади. 

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити "Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона назар билан" мавзуси остида ўтади. Унинг ишида кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан 30 дан зиёд делегация иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бишкек ва Душанбе шаҳарларида бўлиб ўтадиган саммитлардаги иштироки доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ШҲТ

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг