Шавкат Мирзиёев Швеция Қиролини табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Швеция Қироли Карл XVI Густавни Швеция миллий байрами – Қирол таваллуди куни билан табриклади.

Қирол таваллуди куни – Швециядаги асосий ва машҳур байрам. Муҳими бу номигагина эмас, балки реал байрамдир. Швед давлати рамзи туғилган кунида Қироллик саройи олдида тўпланган одамлар орасига кириб боради. Ўша куни ҳар ким Қиролга ўзи истаган совғани беришига имкон яратилади.

Байрам куни Стокгольм марказида парад ва байрам тадбирлари ўтказилади. Бугун Швеция Қироли Карл XVI Густав 73 ёшга тўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Карл XVI Густав Ўзбекистон-Швеция

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг