Шавкат Мирзиёев пойтахтга қайтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик сафарини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Давлат раҳбари ташрифининг биринчи кунида Мўйноқ туманига бориб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди, кейин балиқчилик корхонасида бўлди. Шундан сўнг, "Мўйноқ порлоқ текс" корхонасини бориб кўрди ва Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди.

Бугун, 21 август куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафари давом этди. Ташрифининг иккинчи кунида давлат раҳбари Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарлари Президент танқидига учради. Шунингдек, йиғилишда Қорақалпоғистонни янада тараққий эттириш бўйича бешта устувор йўналиш белгилаб берилди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Нукусда қурилаётган Президент мактаби билан танишди. Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Тахиатош ИЭСини кўздан кечириш билан якунланди. Давлат раҳбари пойтахтга қайтиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг