Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Жамият
−
27 Октябрь 2022
3360Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун бугун, 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Тадбирда минтақа мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этади.
Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 12-14 октябрь кунлари Қозоғистонга сафар қилганди. Ташриф давомида давлат раҳбари Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг навбатдаги Саммитида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” Саммитида иштирок этди.
LiveБарчаси