Шавкат Мирзиёев Хўжандда хурсандчилик билан кутиб олинди

Жамият 6320
image

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.  Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида бугун, 11 июнь куни Душанбедан Хўжандга келди.

Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон кутиб олган.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Хўжандда Шавкат Мирзиёев ташрифига катта тайёргарлик кўрилган. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентни катта хурсандчилик билан кутиб олган.

Икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда Хўжанд яқинидаги “Арбоб” маданият саройига йўл олгани маълум қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3.2
t
×