Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Остона шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Маълумот учун, “Келажак ўйинлари” ўзида анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини мужассам этган. Мусобақа жорий йил 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 май куни Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташриф билан борган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг