Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти билан мулоқот қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, бугун, 3 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқотда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Давлат раҳбарлари куни кеча Нур-Султон шаҳрида ўтган икки мамлакат Бош вазирлари учрашувининг самарали натижаларини юксак баҳолаган.

“Савдо ва логистика, саноат кооперацияси соҳаларида, замонавий транспорт коммуникациялари ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Президентлар парламентлараро алмашинув кенгайиб бораётгани ҳамда айни кунларда Тошкент шаҳрида Сенат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этдилар”, дейилади хабарда.

Қолаверса, етакчилар Марказий Осиёда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари юзасидан фикр алмашган.

Бундан ташқари, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Тўқев

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг