Мирзиёев АҚШга жўнаб кетди
Local
−
20 September 2025 6379 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун бугун, 20 сентябрь куни амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, давлат раҳбари Бош Ассамблея ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Шунингдек, саммит доирасида нуфузли халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар, АҚШнинг етакчи компаниялари ва инвестиция тузилмалари иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Бунёд Келдибоев