Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Тошкентга келди

Жамият 1727
image
-

Аввалроқ, 3–4 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 3 июнь куни Ашимбаев Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати берган хабарга кўра, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархан Сатибалди ҳамда бошқа расмийлар кутиб олган.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
Теглар
t
×