Абдулла Арипов Қозоғистон Президенти билан учрашди
Жамият
−
02 Июнь 2021
4564Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Тўқаев икки томонлама алоқаларнинг долзарб муаммоларга қарамай, барқарорликни сақлаб қолаётган ҳозирги ҳолатига юқори баҳо берган. Унинг таъкидича, бунга юқори даражадаги фаол мулоқот, ҳукумат даражасидаги яқин алоқалар, шунингдек томонларнинг мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш истаги ёрдам берган.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик менинг Ўзбекистонга ташрифим давомида ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев билан музокаралар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ равишда ниҳоятда муваффақиятли ривожланиб бормоқда. Биз биродар қўшни Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратамиз, буни Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳим омили деб биламиз. Ўзаро алоқаларимизни хилма-хил ва энг муҳими, мазмунли қиладиган қатор қўшма лойиҳалар мавжудлигини мамнуният билан таъкидламоқчиман”, деган Тўқаев.
Абдулла Арипов самимий учрашув учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президентининг саломи ва илиқ тилакларини етказган.
“Шавкат Миромонович ва сиз, Қосим-Жомарт Кемелевич ўртасидаги доимий ҳамда ишончли алоқалар туфайди кўп қиррали қозоқ-ўзбек ҳамкорлигининг ижобий динамикаси муваффақиятли шаклланмоқда Сизлар яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйдингиз. Мамлакатларимиз ҳукуматлари бу марраларни забт этишга қатъиян киришган”, деган Арипов.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳукуматлар иш суръатини пасайтирмаслиги керак, кейинги даврда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиш муҳим.
LiveБарчаси