Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди
Жамият
−
26 Январь 2023
4482Бугун, 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони ривожлантириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф давомида икки томонлама мустаҳкам келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Бишкекда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида “Қирғизистон-Ўзбекистон” бизнес-форуми ташкил этилганди. Унда кимё, электротехника, автомобилсозлик, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган мустаҳкам келишувлар тўплами имзоланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь