Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

Жамият

image

Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 2 июнь куни Қирғизистоннинг Чўпонота шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи-Марказий Осиё саммитида қатнашиш учун ушбу мамлакатга сафар қилади. Бу ҳақда “Sputnik Қирғизистон” хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур тадбирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти иштирок этади. Қирғизистон Президенти администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг маълумот беришича, саммитда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этади.

“Икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги режалари муҳокама қилинади. Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 май куни Олмаота шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи иқтисодий форуми бўлиб ўтганди. Айнан шу куни Хитойнинг Сиань шаҳрида “Марказий Осиё-Хитой” саммити илк бор офлайн форматда бўлиб ўтди. Бунгача 9 майда Марказий Осиё етакчилари Москвада Путин билан кўришган ва Қизил майдондаги Ғалаба парадида қатнашганди. 25 май куни эса Москвадаги Катта Кремл саройида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида Россия Президенти Владимир Путин билан бирга Марказий Осиё етакчиларидан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров шахсан иштирок этган, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон эса онлайн қатнашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made