Уч мамлакат Президентлари Хитойга рафиқасини олиб бормади

Олам

image

Сиань шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёевани Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси Пэн Лиюань тантанали кутиб олган.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам рафиқаси Ойгул Жапарова билан қатнашган. Қолган етакчилар – Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тадбирда ёлғиз иштирок этган.

Олий мартабали меҳмонларга сарой олдидаги майдонда Хитой тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирган саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилган.

Маълумот учун, “Марказий Осиё – Хитой” саммитининг асосий тадбирлари эртага, 19 май куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хитой Си Цзиньпин Имомали Раҳмон Марказий Осиё Садир Жапаров Тўқаев Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг