Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия йўллади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳамдардлик мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний узоқ йиллар Қатар Давлатининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшгани, ўз ватанининг чинакам фидойи ва олижаноб фарзанди бўлгани таъкидланган.

“Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган Шайх Ҳамад Ол Соний Аъло Ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади”, дейилади мактубда.

Ўзбекистон раҳбари Қатар амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатарни 18 йил давомида бошқарган собиқ амир Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг