Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Жамият
−
24 Август 2023 12117 1 дақиқа
Бугун, 24 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари вилоятга ташрифини Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. У ерда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилган.

“Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз”, деган Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланган.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Шавкат Мирзиёев пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирган.


Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь