Шавкат Мирзиёев Чироқчи туманини иккига бўлишни таклиф қилди
Жамият
−
11 Октябрь 2021
9613Қашқадарёдаги Чироқчи туманини иккига бўлиш таклиф қилинди. Янги туман Кўкдала деб номланади. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда сайловчилар билан учрашув вақтида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.
“Чироқчи тумани ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида, одамлар марказга келиш учун, бир нечта транспортдан фойдаланишга, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур. Ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак”, деган номзод Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, амалдаги давлат раҳбари Қашқадарёда бошқа вилоятларга нисбатан муаммолар кўп эканини урғулагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь