Шавкат Мирзиёев Бухорога борди
Жамият
−
12 Октябрь 2021
6540Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари ташрифни Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Мақбарада Қуръон тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан Ўзбекистон халқига тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди. Уламолар билан суҳбатда илмнинг аҳамияти, ёшлар тарбияси ҳақида сўз борди.
"Бухоро азалдан илм, маънавият маркази. Қадимда бу ерда 30 дан ортиқ олий мадраса бўлган. Ҳеч қаердан бунча кўп уламо чиқмаган. Бугун ҳам ёшлар тарбиясида, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда Бухоронинг ўз ўрни бор", деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари зиёратгоҳларни ва уларга олиб борадиган йўлларни обод қилиш, ички туризмни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
"Зиёрат халқимизнинг аждодларга бўлган ҳурматини, ёшлар дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун бу ерга бошқа ҳудудлардан янги йўналишлар очиб, ёшларни олиб келиш, билимини ошириш муҳим", деди Президент.
Шавкат Мирзиёев бугун ҳудуд ривожи билан танишади, шунингдек, Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида бухоролик сайловчилар билан учрашади.
LiveБарчаси