Шавкат Мирзиёев АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври меъмори – “Forbes” 

Жамият

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муҳим роль ўйнайди. Бу ҳақда “Forbes” нашри ёзмоқда

Муаллиф Мелик Кайлан Президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусини таҳлил қилиб, бу жараёнда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ролига алоҳида эътибор қаратган. 

Кайлан Мирзиёев минтақада бизнес, чегара ва савдо очилишини фаоллаштириб, Марказий Осиё мамлакатларини интеграциялаш ҳаракатларида марказий шахсга айланганини қайд этган. 

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шарқ ва ғарб, шимол ва жанубни боғловчи йирик транспорт марказига айланишга интилаётгани урғуланган. 

“Ўзбекистон ЖСТга кириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. АҚШ бу жараённи кескин тезлаштириши керак. Трамп маъмурияти даврида бизнес кредитларини қўллаб-қувватлаш бўйича DFC, Ривожланишни молиялаштириш корпорацияси деб номланган минтақа учун жуда яхши ташаббус бошланди. У Байден даврида тўхтаб қолди. Уни жонлантириш керак”, дейилади мақолада.

Бундан ташқари, 1974 йилда АҚШда қабул қилинган “Жексон-Вэник” тузатиши масаласига ҳам тўхталиб ўтилган ва унинг бекор қилиниши АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқаларини нормаллаштиришга хизмат қилиши мумкинлиги таъкидланган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари қатнашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг