Шариман? Путин Жээнбеков билан учрашувда “қовун туширди” (видео)
World
−
02 October 2020 61996 1 minute
Қирғизистоннинг самимий ва буюк дўсти Россия Президенти Владимир Путин мамлакат раҳбари Сооронбай Шарипович Жээнбековни бошқа исм билан атади. Путин музокаралар бошланишида Жээнбековни Шариман деган.
Бундай кулгили ҳодиса Сооронбай Жээнбеков жорий йилнинг 28 сентябрь куни Россияни Сочига шаҳрига ташриф буюрганда юз берган.
Давлат телеканаллари учрашувдан олинган лавҳада Владимир Путиннинг “қовун туширган” жойини кесиб ташлаган. Эфир Президентларнинг саломлашгани ва Жээнбековнинг миннатдорлик билдиргани билан бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков учрашув вақтида Путин Қирғизистоннинг самимий ва буюк дўсти эканини, мамлакат ҳар қачон Россияга суяна олишига ишонишини эътироф этган.
Live
All