Шакира Пикенинг хиёнатини қандай пайқаганини айтди

Спорт

image

Испаниялик таниқли футболчи Жерар Пикенинг собиқ рафиқаси колумбиялик қўшиқчи Шакира Пикенинг хиёнати ҳақида қаердан хабар топгани маълум бўлди. Бу ҳақда “FourFourTwo” хабар берди.

Маълум бўлишича, қўшиқчи гастролдан қайтгач, унинг севимли мураббосини бошқа биров еганини пайқаган. Таъкидланишича, Пике қулупнай мураббосини ёқтирмайди, шунинг учун Шакира турмуш ўртоғинини хиёнат қилган, деб гумон қилган.

Пике ва Шакира 2022 йилнинг ёзида ажрашди. 

Маълумот учун, 12 январь куни хонанда собиқ турмуш ўртоғига бағишланган янги композицияни тақдим этган эди. Қўшиқда асосан Пике ва унинг қиз дўсти Клара Чиа Марти масхара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли испаниялик футболчи 2022 йилнинг ноябрида профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шакира Пике

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made