Шакира қамоқдан қутилиб қолди
Маданият-санъат
−
20 Ноябрь 2023
11065Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган колумбиялик қўшиқчи Шакира прокуратура билан келишувга эришди ва эндиликда у 7 миллион евро жарима тўлаб, қамоқдан қутилиб қола олди. Бу ҳақда "Euranews" хабар берди.
Дастлаб прокуратура хонанда учун саккиз йил қамоқ ва 23,8 миллион евро жарима сўраган. Бироқ Шакира прокуратура билан келишувга эришган. Шартнома шартларига кўра, ижрочи уч йиллик синов ва 7 миллион евродан ортиқ жаримага тортилади.
Шундай қилиб, кейинги ҳафталарда 100 дан ортиқ гувоҳ иштирок этиши кутилган Барселонадаги суд жараёни натижаси атиги саккиз дақиқада ҳал этилди.
Қайд этиш жоизки, хонандага қўйилган олтита айблов унинг 2012-2014 йиллар оралиғида Испания ҳукуматига 14,5 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламагани билан боғлиқ.
Маълумот учун, 46 ёшли Шакира (тўлиқ исми Шакира Риполл) нафақат қўшиқчи, балки, раққоса, мусиқий продюсер, хореограф ва модел сифатида ҳам танилган. У испан ва инглиз тилидаги ижоди билан муваффақият қозонган Лотин Америкасининг энг муваффақиятли артистларидан бири ҳисобланади. Унга Лос-Анжелесдаги шон-шуҳрат хиёбонидан ҳам жой берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь