Шахматчилар чемпионликни қўлдан чиқарди

Спорт

image

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Хитой билан, аёллар жамоаси эса Англия билан тўқнаш келди.

Дастлаб Нодирбек Абдусатторов дуранг натижа қайд этган бўлса, охирда Ўзбекистон мағлуб бўлди. Шамсиддин Воҳидов ғалаба қилсада, унинг ғалабаси якунда ҳеч нарсани ҳал қилмади. Ўзбекистон-Хитой 1,5:2,5.

Аёллар жамоасидан Умида Омонова ва Нодира Нодиржонова рақибларини мағлуб этди. Афруза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқуббоева дуранг натижа қайд этди. Ўзбекистон-Англия 3:1.

Мусобақа пешқадами ва фаворити ҳисобланган ҳиндистонлик шахматчилар мусобақа якунига 1 тур қолганида АҚШни мағлубиятга учратди ва очколар сонини 19 тага етказди. Бу билан Ҳиндистон муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Ўзбекистон эса бронза медални қўлга киритиш имконини сақлаб турибди. Аёллар жамоаси ғалабадан сўнг 14 очко билан 18-ўринда. Уларда ҳам Ҳиндистон пешқадамлик қилмоқда. 

Бугун, 22 сентябрь куни ҳал қилувчи тур баҳслари бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг натижа қайд этгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шамсиддин Воҳидов Нодирбек Абдусатторов Шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made