Шахмат Олимпиадаси совриндори машина берилмаганидан хафа эканини билдирди
Спорт
−
25 Сентябрь
4093845-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг тахталар кесимида 5-тахтада кумуш медалга сазовор бўлган Нодира Нодиржонова ОАВга қизлар жамоасига машина ва пул мукофоти каби совғалар берилмаганидан хафа бўлганини айтди.
“Шахматчи қизларга автомашина берилмаганидан, албатта, хафаман. Ёзги Олимпиада иштирокчиларини яхши тақдирлашди, паралимпиячиларни ҳам яхши тақдирлашди. Кумуш медални олишим осон бўлмади, бор кучим ва энергиямни бериб, ҳаракат қилдим”, дейди Нодиржонова.
Қайд этиш жоиз, 2022 йилги Президент қарорида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўйинларида медаль қўлга киритган спортчилар тақдирланиши белгилаб қўйилган. Унга кўра, шахмат Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган спортчига базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари берилиши керак, бироқ Нодиржоновага ҳеч қандай мукофот пули ҳам, автомобиль ҳам берилмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь