Шахмат чемпиони Абдусатторовга берилган уй қайтариб олиндими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда шахматнинг рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга Президент фармонига мувофиқ берилган уйнинг калити олиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ушбу хабарларга муносабат билдирилди. 

“Шахматнинг рапид йўналишида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган ва унга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калитлари топширилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу воқеа блогерларнинг ўз обуначиларини кўпайтиришга уриниш сифатида баҳоланди ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони ва унинг ота-онасини 2 хонали квартира билан таништиргани маълум қилинган:

“Турли ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш орқали ўз обуначиларини кўпайтиришга одатланган блогерлар яна “ҳунарларини” кўрсатишмоқда. Жумладан, улар уялмасдан Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй калитлари қайтариб олинди, деган мазмундаги хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишмоқда. Энг ёмони, халқимиз ҳам шу ёлғон хабарларга ишониб қолишаётганида. Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади. Ўзбекистон Республикасида цензура йўқ, бироқ бу сизга асосланмаган, ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш ҳуқуқини бермайди”.

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 28 декабрь куни ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Польша пойтати Варшавада ўтказилган жаҳон чемпионатида тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.

Маълумот учун, 17 ёшли шахматчи “Мард ўғлон” давлат мукофоти, Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ва 250 миллион сўм пул билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов FIDE Шахмат Рапид Туризм ва спорт вазирлига

Баҳолаганлар

1265

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг