Шахмат: Бугун Ўзбекистон Олимпиадада Исроил билан куч синашади

Спорт

image

Бугун, 16 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича 45-Бутунжаҳон Олимпиадасида Ўзбекистон жамоалари 6-тур ўйинлари ўтказади.

Ушбу турда амалдаги чемпион Ўзбекистон эркаклар жамоаси исроиллик шахматчиларга қарши дона сурса, аёллар жамоаси Нидерландия вакиллари билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, эркаклар жамоаси 5-турда Молдовани 3.5-0.5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, аёл шахматчилар Грузияга минимал 2.5-1.5 ҳисобида имкониятни бой берди. 5-турдан кейин эркаклар жамоаси 8 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Бу борада 1-ўринни 10 очко билан Ҳиндистон жамоаси банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада Исроил Шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made